Ассол гўдаклик чоғида онасидан ажраб қолади. Отаси эса ўзини қизалоғининг тарбиясига бағишлайди. Уни мўъжизаларга ишонч руҳида ўстиради. Бир куни қизалоқ Эгил исмли кекса эртакчини учратиб қолади. Эртакчи қизалоққа қачонлардир уни сўроқлаб алвон елканли кемада шаҳзода келишини айтади. Қизча ана шу гапга ишонади va садоқат билан ўша саодатли дамларни кутиб яшайди.
Бу йўлда қанчадан-қанча азиятлар чекади. Бошига маломат тошлари ёғилади. Йўқчилик, дасти қисқалик ҳамиша ортидан эргашиб юради. Аммо у ҳеч қачон таслим бўлмайди. Ўз саодати учун меҳнат қилишдан чекинмайди.
У мўъжиза ўз-ўзидан келмаслигини, уни инсон ўз қўли билан яратиши лозимлигини англаган дақиқалардан, бошқаларни ҳам ана шу ҳақиқатга ишонтиради.