Юксак истеъдоди, инсон қалбининг туб-тубида ётган кечинмаларни санъаткорона ифодалаш қобилияти, насрий назми билан ХХ аср иккинчи ярми турк адабиётининг йирик намояндаларидан бирига айланган атоқли адиб – Яшар Камолнинг ушбу романи (турк тилида «Agridagi Efsaesi») жаҳон адабиётининг сара асарлари сирасига киради. 1955 йилда нашр этилган ушбу роман адибнинг қисқа даврда дунёнинг қирқдан ортиқ тилига таржима қилиниб, адиб номини дунёга танитган «Инжа Мамад» романидан кейинги машҳур асаридир. Асар ўз муҳаббатини Маҳмудхондан ҳимоя қилган Аҳмад ва Гулбаҳорнинг аччиқ қисматидан сўзлайди. Афсоналар ва халқ оғзаки ижодига чин юракдан боғланган Яшар Камолнинг ушбу асари инсон психологиясининг энг теран торларини чертиб ўтади.
Ҳақиқий сўз устаси, ўз ижодини Онадўлу халқ оғзаки ижоди намуналари билан омихта асарлар ёзиш билан бошлаган Яшар Камол турк тилининг бадиий ифода қудрати, нафосати, халқ оғзаки ижодининг ягона қаҳрамони бўлган турк халқининг бой маданиятидан илҳомланди. Европада Яшар Камолнинг ушбу асари Шаҳризода ҳикоялари, Толстой романлари каби кенг миқёсли, Диккенс романлари каби жонли экани, китобнинг гўзалликка бой назм услуби, афсона туйғусига таяниши таъкидланади. Ушбу китоб турк адабиёти ихлосмандлари, унда берилган муаллиф ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар эса турк адабиётини ўрганаётган талабалар, тадқиқотчилар учун ҳам фойдали бўлади, албатта.