Ушбу асарда ҳаёт бахтсизликлари оқибатида умидлари сўнаётган икки инсоннинг тақдири мўъжизавий тарзда бир онда кесишганлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Унда ҳаёт фақат оқ ва қорадан иборат эмаслиги, агар биз истасак, бир вақтнинг ўзида бутун оламнинг турли хил рангда товланишини кўришимиз мумкинлиги баён этилади. Бугун биз кўриб турган сим-сиёҳ ранг эртага бутунлай бошқа ранг билан ўрин алмашиши мумкин. Ҳаёт қонуни шундай: биз истасак бахтли, истамасак бахтсиз бўла олмаймиз. Умримиз давомида қувончли ва қайғули онлар ўрин алмашиб туради. Романда тасвирланган икки инсон ўлим ва ҳаётни бир вақтда бошдан кечирган.