Ҳали ўрганилмаган жумбоқлар ва яратилмаган ихтиролар замонамизнинг энг катта сири. Фақат уларни топиш усуллари қандай?
Янги нимадир яратиш осонми ёки кўчириб олиш?
Бизнесда ҳар бир лаҳза бир марта юз беради. Яна бир Билл Гейтс операцион тизим ишлаб чиқмайди. Навбатдаги Ларри Пейж ёки Сергей Брин қидирув тизимини яратмайди. Эртанги чемпионлар бугунги бозорда шафқатсизларча рақобатлашиб ғалаба қозона олмайди. Улар рақобатдан бутунлай қочишади, чунки уларнинг бизнеси ноёб бўлади.
Бошқа биров уддалаган ишни қилиш дунёни 1 дан п га силжитади. Аммо ҳар сафар янги нарса яратганимизда, биз 0 дан 1 га томон ҳаракатланамиз.
Афсонавий тадбиркор ва инвестор Питер Тиль ҳаммуаллифи Блейк Мастерс билан ёзган "Нолдан бирга" китоби янги нарсаларни яратувчи компанияларни қандай қуриш ҳақида ҳикоя қилади.