Ёш япон офицери Ютаро Тода Антанта қўшинлари таркибида Россия шимолидаги Поморьега кириб келганида ҳаёти тубдан ўзгариб кетишини тасаввур қилмаганди. Тинч ва осуда ҳудудда душманга қарата бирор марта ўқ узмаган зобит партизанларга асир тушди, лекин тез орада уларнинг ҳурматини қозониб, отряд командирига айланди. Бироқ НКВД ходимининг асоссиз гумонлари билан қамоққа олиниши унинг ҳаётидаги энг мураккаб воқеаларнинг дебочаси бўлди. Ютаро ўзи истамаган ҳолда янги тузилган Ҳукуматнинг қамоқхонасидаги инсонийликдан йироқ ички сирларга гувоҳ бўлиб қолди. Бунинг бадалини эса умрининг узоқ йилларини маҳбусликда ўтказиш билан тўлашига тўғри келди...
Собиқ Иттифоқдаги НКВД хизматининг шафқатсиз тартиб-қоидалари, унинг баъзи ходимлари учун инсонлар ҳаётини қурбон қилиш арзимас иш эканини Ютаро ўз бошидан ўтказган воқеалар мисолида кўрди. Бироқ олис шимолдаги лагерь азоблари ҳам унинг иродасини синдира олмади...