Бу қандай орол, унда не сиру синоат бор? Кимлар истиқомат қилади? Уларнинг мақсад-муддаоси нима ўзи? Бу саволларга китобдаги мароқли ҳикояларни ўқиб жавоб топасиз. Жавобларки, ўқувчини ўй мулоҳаза юритишга, фикрлашга мажбур қилади. Зотан, ҳар қандай илғор техника асри бўлмасин инсон зоти баъзида оддий жумбоқлар олдида бош қотириб қолади. Ваҳоланки, бу тилсимлар, шўришларнинг аввалида унинг ўзи турибди.