Нурали Қобул - тарихчи, ёзувчи, шоир ҳамда таржимон.
Нурали Қобулнинг „Ойқор“ номли биринчи қисса ва ҳикоялар тўплами 1978 йилда нашр этилди. Шундан сўнг, унинг „Салом, тоғлар“ (1979), „Тубсиз осмон“, „Яшаш учун кечикма“, „Каптарлар қайтмаган кун“, „Унутилган соҳиллар“ (1988), „Буғдой пишиғига етмаганлар“, „Етти иқлим хоқони ёхуд аҳд ва тахт“ каби роман, қисса ва ҳикоялар китоблари, „Одам, Ойқор тоғ ва дайди шамол“ номли шеърий эртаги, „Ватандан яхши ёр бўлмас“ номли публицистик мақолалар тўплами дунёга келди. Ёзувчи ҳамда шоирлик истъедодларидан фойдаланган ижодкор 7 китобдан иборат тарихий-сиёсий мавзуга доир роман-памфлёт ҳам яратган.