Ҳалол ва виждонли инсонга ҳамиша қийин бўлган. Гап унинг фақатгина қандай яшашида эмас, балки атрофидаги одамларнинг тиш қайраши, ҳаловатини бузиши, пайт пойлаб орқадан пичоқ уришида. Ахир софдил, покдомон инсон уларнинг йўлини тўсади-да! Бадастир, тўқ-фаровон кун кечиришларига монелик қилади. Ахир, қанчадан-қанча пучмоқлардан муллажиринг келиб турибди. Бу эринмаган банда эса не-не жиноятларни очмоқчи, казо-казо амалдорларнинг тагига сув қуймоқчи! Ҳай-ҳай демасанг, туппа-тузук сердаромад корхонанинг авра-астарини ағдаради! Шундай экан, тезда олдини олиш, бу одамнинг танобини тортиб қўйиш керак.
Турли саргузаштларга бой ушбу асар катта қизиқиш билан ўқилади. Унда жамиятдаги очкўзлик, порахўрлик, мансабни суиистеъмол қилиш ва бошқа иллатлар очиб берилади. Қамоқдаги ҳаёт, алдамчилик, хоинлик қаттиқ қораланади.
Улкан жиноий тўдага қарши курашга отланган қаҳрамоннинг ниятлари ушалармикан? Бу йўлдаги ўйинларга бардош берармикан у? Дарвоке, тузоқ кимга қўйилади?