Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов асарлари адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Адибдан мерос қолган асарлар бугунги кунда ҳам қайта-қайта нашр этилмоқда. Бунинг сабаби, ёзувчининг ҳар бир асарида тасвирланган воқеаларнинг ҳаётийлиги, юрагимизга яқинлигида.