Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комлекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида" ги қарорида ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг "Улуғбек хазинаси" тарихий романини мутолаа қилган ёш китобхонларнинг маънавий олами шунга яраша бўлади. Ушбу нашрнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, унда бугинги ёш китобхонларга айрим сўз ҳамда иборалар янада тушунарли бўлмоғи учун тегишли ва зарур изоҳлар ҳам берилган.