Одил Ёқубов шундай жамиятда дунёга келди, вояга етди, ҳаёт кечирдики, бевосита, ҳар битта ижод намунасидан шу ҳаёт тажрибаси, кўрган кечирганларини қоғозга тушурди. "Адолат манзили" романида адолатсизликнинг энг мудҳиш кўриниши бир миллат, бир катта давлат устидан қилинган адолатсизликни қамраб олгани билан ўзига хослик касб этади.