Қадрдоним Менекше: “Англатмоқчи бўлганларини осонлик билан қаламга оляпти ва туйғулар тошқинига хотиржамлик билан қаршилик қиляпти”, – дея ўйлай кўрма, чунки англатганларимни бошимдан ўтказганман ва улар менга ҳаётнинг энг муҳим сабоқларини берди. Энг қадимги даврлардан бери вақт дарёга қиёсланган. Гераклитнинг асрларни ошган “ҳамма нарса оқади” жумласи бунинг яққол далилидир. Яна ёши улуғларимизнинг “Бир дарёда икки марта чўмилиш мумкин эмас” жумласи ҳам ўтиб кетган вақтнинг ҳеч қачон қайтиб келмаслигини кўрсатади. Шунинг учун ҳам, қадрдоним Менекшем, инсон учун вақт оқар сув кабидир… Буюк денгизлар томон тўғри оқади… Ўша денгизларга оқиб кетаётган пайтда баъзан ширин, баъзан эса аччиқ хотиралар пайдо bo‘ladi...