Воз кечилмас аёлнинг муносабатлари доимо оқилоналикка асосланади ва бундай муносабатлар доирасида ростгўй ва самимий бўлади. Илтифотлидир, бўлиб ўтганларни эгмай, букмай борича сўзлайди. Ўрганишга ва ўзини ривожлантиришга қарши эмаслиги, аксинча буни бажонидил қабул қила олиш табиати туфайли қаршисидаги одамни диққат билан тинглайди. Ҳа, мана шу сабаблар туфайли воз кечилмас аёллар ўзаро муносабатларда доимо муваффақиятга эришади.
Воз кечилмас аёл ўзидаги жамики куч-қувватини, энергияни ва салоҳиятни ўз мақсадига эришиш йўлида бошқалардан олмайди, балки ўз истеъдодидан фойдаланишдан, ўз қоида ва мезонларини қатъий ҳимоялашидан, мақсадларига эришиш йўлидаги қатъиятидан олади.
Атрофидаги инсонлардан кўрган ҳурмат-эътиборига эса ўзига хос аёл эканлиги, ўзининг ким эканлигини, ўзини қандай тутиш кераклигини аниқ-равшан билиши, гапирганда одамларни ўзига мафтун этувчи овози ва муаммоларга тезда ечим топадиган амалий ақл-заковати орқали эришади.
Воз кечилмас аёлнинг кўзга кўринган, энг ажойиб фазилатлардан бири шуки, у нафақат нима истаётганини билади, балки ўз истагига эришиш учун куч, салоҳият ва ақлий қобилиятга ҳам эгадир.