Таниқли турк ёзувчиси Ҳалис Карабенли бугунги ўзбек китобхонларига ҳозирча "Баъзилар олисдан севарлар" асари орқалигина таниш. Қўлингиздаги "Замонга енгилма" китоби ҳам муаллифнинг ўткир қалами ила битилган бўлиб, асарда инсон қалбининг турли эврилишлари ёрқин бўёқлар ва нозик дид билан тасвирланган. Ҳалис Карабенлининг қаҳрамонлари, гарчи турли феъл-атворли кишилар бўлса-да, эркка интиладилар, ўз бурч ва мажбуриятларини ҳар хил шароитларда синаб кўрадилар, ҳаёт машаққатларида тобланадилар. Ёзувчи мазкур асарида инсон энг оғир шароитларда ҳам ожиз эмаслигини исботлайди. Барчаси инсоннинг руҳияти, маънавий дунёси ҳамда иродасига боғлиқ эканини кўрсатмоқчи бўлади. Aсaр кенг китобхонлар аудиториясига мўлжалланган.