Китоб қаҳрамони - Оскар сизнинг тенгдошингиз. Унинг ҳамма нарсаси бор: ўзини ҳамиша суйиб-ардоқлайдиган ота-онаси, яхши дўстлари ва меҳрибон бувижониси. Аммо Оскарнинг бундай тўкинликдан кўнгли тўлмайди. У ҳам бошқа дўстлари каби уйида ит боққиси, меҳр бериб парвариш қилгиси келади. Бу орзуси ҳақида ота-онасига қанчалик кўп гапирмасин, улар Оскарнинг қалбидаги кечинмалар билан ҳисоблашмайдилар. Чунки оила яқин кунларда янги меҳмонни кутиб олиши керак.
Оскар ва унинг ичида тинмай ураётган бодом мағзидек митти юраги, ўйлари, кечинмалари сизга ҳам қизиқ бўлса, китоб мутолаасига таклиф қиламиз.