"Ўтмишдан эртаклар" - ўзбек адабиётининг забардаст вакили бўлган Абдулла Қаҳҳор ижодий меросида муҳим ўрин тутади. Бу асар нафақат ёзувчининг болалигидан ҳикоя қилади, балки ўтган аср бошларида миллат болаларининг машаққатли ҳаёти хусусида сўз юритади. Нафақат болалар, катта авлоднинг саводсизлиги, давр фожиалари жонли ва очиқ-ойдин тасвирланади.
Тўпламнинг иккинчи қисми бўлган ҳикоялар ҳам ўзбек адабиётининг маънавий бойлигидир. Ёзувчининг илк ҳикоялар тўплами 1932 йилда чоп этилган. Бугунгача бўлган давр мобайнида ўзбек адабиётида, жумладан, ҳикоянависликда жуда кўп асарлар яратилди. Сара ҳикоялар, дея эътироф этилган бир қанча ижод намуналари ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилди. Аммо Абдулла Қаҳҳор ҳикоялари йиллар чиғириғини писанд этмай, ҳамон севиб ўқилади.
Адиб қаҳрамонлари ўқувчи учун қадрдон ва ардоқли. Мутолаадан кейинги танаффусда Унсин учун қайғурамиз, Туробжоннинг хотинига анор иламиз, Қобил бобога таскин бергимиз келади, минг бир жонли Мастура ва унинг вафодор эри Акромжонга ҳавас қиламиз. Содда ва камтар инсонлар сизни суҳбатга чорлайди. Беихтиёр яна мутолаага ўтирасиз.