Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болаларнинг севимли адиби Х.Тўхтабоевнинг асарлари нафақат республикамизда, балки чет элларда ҳам маълум ва машҳурдир. "Сариқ девни миниб" саргузашт романи болалар ҳаётидан олиб ёзилган бўлиб, уларнинг севимли китобларидан ҳисобланади. Бу асарда орзу-ҳавасга элтадиган чинакам йўл ҳалол меҳнат, яхши хулқ-одоб ва қунт билан ўқишда эканлиги таъкидланади.