Ушбу китобдан севимли ёзувчимиз Худойберди Тўхтабоевнинг сўнгги йилларда ёзган икки романи ўрин олган.
Ундаги асар қаҳрамонлари мустақиллик даврининг фарзандлари. Улар мустақиллик яратиб берган имкониятлардан фойдаланиб, фермер хўжалиги ташкил этадилар.
Жумладан, «Қиз талашган ўсмирлар» романида ишбилармон Йўлдошхоннинг, «Қиз болага тош отманг» телероманида эса тадбиркор қиз Хуршиданинг ўз ишини юритиш, кенгайтириш йўлидаги машаққатлари, изтироблари, ютуқлари, қувончлари ёзувчи томонидан қизиқарли воқеалар асосида ёритиб берилган.
Асар қаҳрарнонлари муҳаббат ёшида. Улар бу беғубор туйғуни баъзан ҳис этмайдилар, қадрига yetmaydilar...