Ҳаёт тезлашган, бир хиллик тенглик деб аталадиган, одамлар бир-бирини эшитмайдиган, фикрлашдан тўхтаган, ҳурлик маҳв этилган… Бу жамиятда китоблар ақл кушандаси саналади, тақиқлар туфайли одамлар аста-секин улардан воз кечади, адабиётдан қўрқади. Улар фақат қулоқларидаги “чиғаноқ”лардан тараладиган маънисиз мусиқадан маст, рекламалардан сарҳуш яшайди.
Китоблар тақиқланган яқин келажакдаги хаёлий Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар бош қаҳрамони Гай Монтэг – ўт ўчирувчи. Номи ўт ўчирувчи, аммо китобларни улар топилган уйлар билан қўшиб ёқиш унинг аъмолидир. Аммо куни келиб, у ўз касбининг тўғрилигига шубҳаланиб қолди ва аста-секин фикрлашни истаётганини сезди, ана шундан бошланган исён ортидан у ўзи яшаб турган жамиятдаги тутумни, тартиботни савол остига ола бошлади. Алалоқибат у ўзи каби инсонлардан иборат яширин гуруҳга қўшилди…