Оддий бир қишлоқдаги кутилмаган фалокатлар қонун посбонларининг эътиборини тортади. Милиция ходимлари кетма-кет содир этилган жиноятларни тафтиш этишар экан, тобора янги далиллар ва шу қаторда жумбоқларга дуч келаверишади. Бир гуруҳ нафси бузуқларнинг оғуфурушлик бизнеси кўплаб бегуноҳлар ўлимига сабаб бўлади. „Фотима ва Зуҳра" асарининг композицион қурилиши жаҳонга машҳур детектив романлардан асло қолишмайди. Китобни ўқир эркансиз, ўзбек адибининг мана шундай қизиқарли асар ёза олганига чин дилдан таҳсинлар ўқиб, муаллифнинг тасаввур оламига қойил қоласиз.