Абдулла Қодирий номини ёд этарканмиз, кўз олдизмизда ўзбек адабиётида романчилик мактабига асос солган буюк сиймо гавдаланди. Адибимизнинг миллий адабиётимиз олдидаги улкан хизмати ҳар томонлама беқиёсдир.
Қўлингиздаги муаллифнинг "Меҳробдан чаён" асари ёзилганига қарийб бир аср бўлган эрса-да, роман ҳамон мутолаасеварларнинг севимли асарларидан бири бўлиб келмоқда. Шу боис бугун сиз, азиз китобхонни, Анвар ва Раънонинг бадиий бўёқларда тараннум этилган соф муҳаббатига яна бир бор ошно бўлишга таклиф этамиз.