Ушбу китоб, яъни "Кунтуғмиш " достони ўзбек ва туркман халқ оғзаки ижодига мансуб бўлиб минг йиллар давомида халқимиз бахшилари томонидан куйланиб, халқимиз томонидан севиб тингланган.
"Кунтуғмиш" достонининг ушбу нусхаси халқимизнинг машҳур бахшиси Эргаш Жуманбулбул ўғли (1872-1955) томонидан куйланган ва Муҳаммад Иса Эрназар ўғли томонидан ёзиб олинган, нашрга эса машҳур шоири Ҳоди Зариф (1905-1972) тайёрлаган.
"Кунтуғмиш" достонида ўзбек халқининг азал-азалдан имон-эътиқод, ор-номус, ислом динининг ва соф муҳаббатнинг улуғланиши, ҳақиқатнинг доимо ғалаба қозониши ёрқин рангларда акс эттирилган. Сиз достонни ўқиш давомида Холбека ва Кунтуғмишнинг ғойибона бир-бирига ошиқ бўлиши, уларнинг золимлардан қочиб кўрган қийинчиликлари, эгизак фарзанд кўришлари, бир-бирларидан вақтинча жудо бўлишлари, фарзандлари - Гуркибой ва Моҳибойнинг саргузаштлари, Азбархўжа исмли карвонбошининг разиллиги, Кунтуғмишнинг шоҳ бўлиши ва қайтадан Холбека ҳамда фарзандлари билан топишишига гувоҳ бўласиз.