Ўктам Усмонов ижодида «Гирдоб» (1979) романи муҳим ўрин тутади. Асарда зиёлиларнинг машаққат ва изланишларга тўла ҳаёти, ҳақиқат ва ноҳақлик ўртасидаги шиддатли курашлар, зиддиятлар маҳорат билан тасвирланган. Азиз, Маҳаматчатоқ образлари ҳаётий, самимий бўёқларда чизилган. Мазкур роман 1980 йили Ойбек мукофотига сазовор бўлган.