Мирмуҳсин (Мирсаидов) - барча даврларнинг етук ижодкори. Унинг ёзганлари залворини ҳис қилмоқ учун ўқувчидан мутолаага алоҳида тайёргарлик талаб этилади.
Ёзувчининг «Онаизор» номли мазкур ҳикоялар тўпламига биз унинг чет эл афкор оммаси ҳаётидан олинган асарларини ҳам жамладик.
Бу ҳикоялар инсон зотининг турфа феъли, мураккаб характери, аянчли тақдиридан сўзлайди. Бу ҳикоялар инсоннинг инсон устидан ҳукмронлиги, мустабид тузум жабрини тортган жабрдийдалар тақдиридан сўзлайди.
Яшашдан мурод не деган савол қаршисида улар билан ёнма-ён тураркансиз, худдики, уларнинг ўта чигал, азоб-уқубатга тўла ҳаёти қаршисида ўзингизни гуноҳкордек ҳис қиласиз.