«Жимжитлик» романи 1986—1987 йилларда «Шарқ юлдузи» журналида давомли эълон қилинди. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти уни 1989 йилда 150 000 нусхада босиб чиқарди. Бироқ, цензура муаллифни огоҳлантирмай, ҳатто унга сездирмай, асарнинг учдан бир қисмини олиб ташлади. Оқибатда, «майиб» асар ўқувчи қулига тегди. Муаллиф ўтган ўн тўрт йил давомида романни қайта тиклаш учун кўп уринди. У асарни қайта ишлаш жараёнида бугунги кун талабларини назардан қочирмади. Роман ёвузлик билан эзгуликнинг абадий курашига бағишланган.