Саъдий Шерозий айтганларидек, мушкнинг сифатини аттор эмас, унинг ифори таърифлайди. Ўзбек китобхонларининг севимли адиби бўлишга улгурган Меҳмет Олақошнинг «Ёнғин» номли яна бир асари эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Моддий ва маънавий дунёсига ўт кетган тақдирлар ҳақидаги ушбу қиссани сизга тақдим этарканмиз, у шахсий кутубхонангиздаги севимли китобларингиз қаторидан жой олади деб ишонамиз.