Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг қўлингиздаги тўпламида турли вазиятларда, саёҳатлар ва сафарларда ёзилган шеърлари, «Ранглар ва оҳанглар» шеърий трактати ва ғазаллари жамланган. Бугунги шиддатли, мураккаб даврда қалб бутунлигини, маънавият сарчашмалари софлигини асраб қолишнинг аҳамияти беқиёсдир. Ана шу жараённи тамилу тадқиқ этиш, фалсафий-поэтик идрок этиш ушбу тўпламда асосий ўринда туради.