Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг асарларидан мусиқий оҳанг, самимият ҳар бир ўқувчини мафтун этади. Бунинг боиси, адиб асарларининг жозибадорлиги, халқчиллигида. Адибнинг ҳажвий ҳикояларида ҳам ана шу жозибадорлик, самимийлик устуворлик қилади.
Ушбу китобдан Ўткир Ҳошимовнинг ,,Аждар"нинг тавбаси", ,,Шаҳарлик куёв", "Моддий ёрдам",,,Ғаройиб саёҳат" каби ҳажвий ҳикоялари ўрин олган. Келинг, ушбу китоб баҳонасида дўстларга самимий табассум улашайлик.