Бу фоний дунёдаги баъзи одамлар менга чоҳ қазишган бўлсада, ўша чоҳдан ўзгариб чиқдим- янада кучлироқ бўлдим!
Бу йўлларда бир қанча вақт ўзимни йўқотиб, ҳеч нарсани ҳис қилмай юрдим. Лекин ўргандим: инсон ўзи юрган йўлларга гуллар экиб олға интилиши керак экан. Агар ярим йўлда қолсаю, орқага қайтадиган бўлса, ўша йўллар гуллар билан безатилган бўлиши керак экан.
Ҳаттоки кактуслар ҳам гуллаши мумкин бўлган бу дунёдаги баъзи бир одамларнинг қалби аллақачон сўлиб, қуриб қолган.
"Ғам-алам, ташвишлар устма-уст келиб, чидай олмайдиган ҳолга тушиб қолсангиз ҳам, таслим бўлманг! Ана шундагина тақдирингиз ўзгаради!"