Ўзбек адабиёти ихлосмандларига «Уч оғайни» ва «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» (Низом Комил таржималари) романлари билан яхши таниш бўлган Эрих Мария Ремарк йигирманчи асрнинг энг машҳур ва асарлари кўп ўқиладиган ёзувчиларидан биридир. «Зафар дарвозаси» (1946), «Ҳаёт учқуни» (1952), «Ҳаёт-мамот палласи» (1954), «Қора ҳайкал» (1956), «Осмон севишни билмайди» (1961), «Жаннатдаги соялар» (1971) каби романлар муаллифи.
Адибнинг сиз азиз китобхонларга тақдим этилаётган «Лиссабондаги тун» романида мусофирчиликдаги хор-у зорликлар, фашизм, зулм ва икки қалб ўртасидаги сўнмас муҳаббат, садоқат каби мавзулар кўтарилган.