Болалигингизда ҳеч ака-укангиз ёки опа-синглингиз билан жанжаллашганмисиз? Сезилиб турибди, «Бу қандай савол бўлди?» деган истеҳзо билан китобни ёпиб қўйишга чоғланяпсиз. Шошилманг, албатта, жанжаллашгансиз, бу ғайриоддий ҳодиса эмас. Аммо ўзаро жанжалларингиз, қизғанишларингиз ота-онангиз учун хавотирли кечгани аниқ. Турган гапки, бугун сизни ҳам айни хавотир қийнамоқда ва фарзандлари аҳил-иноқ, тортишмайдиган, бир-бирига меҳр-оқибатли бўлишини хоҳловчи оналар сафида сиз ҳам борсиз.
«Бақирмайдиган оналар» китоби билан китобхонларимизга таниш бўлган, минглаб ёш оналарга фарзанд тарбиясида қимматли маслаҳатлари ва йўл-йўриқлари билан йўлбошчилик қилган Хадича Кубро Тонгарнинг «Аҳил ва иноқ фарзандлар тарбиялаш санъати» китоби сиз ва сиз сингари дилбандлари ҳис-туйғуларига бефарқ бўлмаганларга кўмаклашади.
Биз эса сиз учун ҳамиша дуодамиз: дилбандларимиз бири ҳаёт йўлларида қоқилганда бошқасига қўл чўзгувчи, бири маҳзун бўлганда бошқасига қучоқ очгувчи, бири машаққатларга дуч келганда бошқасининг кучига куч қўшгувчи елкадош бўлсин.