Фарзандингизни ҳурмат қиласизми? Албатта, яхши кўрасизми деб сўрамоқчи эмасмиз, чунки миллати, ирқи, динидан қатъий назар она мақомидаги зот борки, фарзандини ўз жонидан бир неча карра ортиқ севиши, шубҳасиз! Аммо Яратгандан беғубор бир омонат, гўзал ҳадя бўлмиш боламизга муносиб муносабат кўрсатиш, фарзанд тарбиясида тўғри йўлни танлай олиш, унинг шахсини қадрлаш ҳар доим, ҳар биримизнинг қўлимиздан келавермаслиги рост.
Қўлингиздаги мазкур китобни нафақат фарзанд ўстираётган оналар, балки турмуш остонасидаги қизлар ҳам ўқиб ибрат олишларини тавсия қиламиз. Муаллиф болаларга «бизники» деб қараш нотўғри экани, аксинча, биз бор-йўғи Эгасининг олдидаги бир омонатчи эканлигимизни эслатиб, фарзанд тарбияси борасидаги фикрларимизни мутлақо ўзгартиради, хатоларимизга ойна тутади.