Фарзанд чақалоқлигидан бошлаб улғайгунича унинг тарбиясида нималарга кечикмаслигимиз керак, нималарга кечикиб қўйдик, хатоларни тузата оламизми? Масару Ибука кўпинча ота-оналар илғамаган, лекин боланинг онги, руҳиятида, жисмонан ва маънан шаклланишида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган хатти-ҳаракатлар, ҳаётдан олинган турфа жиҳатларни кўзгуда акс этгандай сиз-у бизга кўрсата олган. Ушбу китобни ўқиб, бунга амин бўласиз деб ишонамиз.