Ушбу китоб машҳур оилавий руҳшунос олим, Россиянинг таълим соҳасидаги президенти мукофоти совриндори, "Нима қилиш керак, агар..." ва "Нима қилиш керак, агар-2...." китоблари муаллифи Людмила Петрановская томонидан ёзилган бўлиб, ота-она ва ўзига хос характерга эга фарзандлар учун мўлжалланган қўлланмадир. Китобни ўқир экансиз, бола билан умумий тил топишиш, мураккаб вазият ва ихтилофий ҳолатларни баҳолай олиш, улардан муносиб равишда чиқиб кетиш, сабр қилиш ва оилада бир-бирини тушуниб, ҳамкорлик ҳамда тотувликни таъминлаш ҳақида керакли кўникмаларга эга бўласиз.