Бу китоб қалбимни тирнади ....
Жамиятдаги энг маъсум, ўзини ҳимоя қила олмайдиган, зўравонлик кўрса-да, айбдор каби бошини эгиб турадиган ва не ажабки, яна ўша зўравон катталар кўзига меҳр истаб термилиб, сал хайрхоҳлик сезса елкасини қисибгина уларнинг бағрига интиладиган беғуборлар руҳий оламини юракдан ҳис қилдим.
Болалигида руҳий-ҳиссий, жисмоний, жинсий тажовуз қурбони бўлганларнинг маҳзун ҳикояларини мутолаа қилиш нақадар мушкул бўлмасин, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган жасоратли бир чақириқ сифатида долзарб ҳамдир.
Китобни ўқигач, қалбингиздаги болаликка янги ҳаёт бахш этишга жазм қилсангиз, сизни фақат олқишлаймиз!