Эрнест Хемингуэй. Мен кўп урушларда қатнашдим, шунинг учун бу мавзуга нафратим кучли, ҳатто жуда ҳам кучли. Онгли суръатда шу фикрга келдимки, урушда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг яхши одамлардир, фронтнинг гизғин нуқталарига кириб борганинг сари яхши кишиларга кўпроқ дуч кела бошлайсан. Лекин урушни бошлаганлар, унинг оловига ўтин қалаётганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат фуқароларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман.