Асарнинг асосий қаҳрамонлари кўча мусиқачиси - Жеймс ҳамда Боб лақабли мушук. Улар уйсиз ва ёлғиз эди, лекин бир куни бир-бирларини учратишди. Жеймс гиёҳвандлик ҳамда умидсизликдан ўлим ёқасига келиб қолган бир пайтда унинг ҳаётида тўрт оёқли дўсти пайдо бўлади. Шу кунга қадар Жейменинг ҳаётида ҳеч қандай маъно бўлмаган, Боб унга муаммоларни енгишга ёрдам берди, омад келтирди, умид бағишлади. Одамлар орасида дуст топа олмаган бир пайтда мушук унинг нажот фариштасига айланди.
Лондон, мушуклар, одамлар, гиёҳвандлик, қашшоқлик, зодагонлик, разиллик, оила, умид, мўъжиза - муқовасида малла мушукча бўлган бу кичик китоб кулранг тоифага мансуб бўлган инсон ҳаётининг ранг-баранг тасвирини ифодалайди.
Китобни катталар, 10 ёшдан ошган болалар, мушукни севувчилар ва бошқалар ўқиши мумкин. Унда абадий қийматни топишга уринманг.....