Бундай турли тоифадаги инсонларни нима бирлаштириб турган бўлиши мумкин? Тутуриқсиз муҳожирона ҳаётнинг мўртлигими ёки бир кун келиб уйга қайтишнинг муқаддас умиди? Эрих Мария Ремаркнинг ўзбек тилига илк маротаба таржима қилинган «Жаннатдаги соялар» китоби мутоласи давомида юқоридаги саволга биргаликда жавоб топамиз.