"Азизим" 1885 йил - Мопассаннинг учинчи республика давридаги француз буржуа жамияти иллатлари авж олган сотқинликни фош этган иккинчи машҳур романи саналади. Асарнинг бош қаҳрамони қишлоқ қовоқхоначисининг ўғли Жорж Дюруадир. У Африкада аскар бўлиб хизмат қилган ва мустамлака халқларни камситиш ва ўлжани қўлга киритишга қаратилган ҳаракатларда қатнашади. Булар қаҳрамон феъл-атворининг қўпол шахсиятпараст бўлиб шаклланишига таъсир этади.