Михаил Афанасевич Булгаков (1891-1940) - рус ёзувчиси. Киев университетининг тиббиёт факультетини тамомлаган. Илк тўплами «Иблиснома» ўша давр матбуотида катта шов-шувга сабаб бўлади. «Оқ гвардия» тугалланмаган романи мавзуси асосида «Турбинлар куни» пьесасини ёзади. «Зойканинг уйи», «Бахмал орол» комедияларида Булгаков янги иқтисодий сиёсат тарафдорларининг турмуш va ахлоқини мазах қилади, биқиқ театр муҳитидаги урф-одатлар устидан кулади. ХХ аср 20 йиллар охирида рус адабий танқиди Булгаков ижодини салбий баҳолайди, uning asarlari нашр этилмайди, пьесалари театр саҳналаридан олиб ташланади. ХХ аср 30 йиллар бошларидан Булгаков театрда режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлайди. «Жаноб де Молер ҳаёти» биографик повестида (1932 - 33 йилларда ёзилиб, 1962 йилда нашр этилган) Булгаков ҳақиқий санъат bilan мустабид тузум бир-бирига зидлигини тасвирлайди. 30 йиллардан умрининг охиригача «Уста va Маргарита» романи устида ишлайди. «Итюрак» қиссаси асосида кинофильм яратилган.