Сен бўл, сўнггиси бўл, сўнгсиз бўл!
Илк муҳаббатимсан! Охиринг йўқ, аввалинг ғойиб бўлган. Бўлмаган эмас, бошқалар ҳам бўлган, аммо сен туфайли барчаси йўқ бўлди.
Сен хатоларим кўрсатган ҳақиқатсан, олдингилар эргаштириб келган ҳузур йўлисан.
Кўнглимга ёғган севги ёмғирисан, ҳар томчингдан ишқим шифо топяпти!
Болалигимсан! Самимиятим, таърифсиз бахтиёрлигимсан.
Тупроқнинг ёмғир bilan атрофга ёйилган ифорисан, чойимнинг энг тотли қултумисан. Сен менинг жавобсиз саволларимнинг жавоби, ҳар дуомда тилаганим, ҳар нафасда соғинганимсан.
Кўпига ҳожат йўқ, борининг ичида сен бўлсанг, кифоя.
Сен севгилим дея ёзилиб, аёлим дея ўқиласан. "Бу дунё бизга етарли эмас" деганим жаннатдаги йўлдошимсан.