Нассим Николас Талеб келиб чиқиши Ливанлик бўлган америкалик эссеист, олим, статистик-математик, собиқ опцион трейдер ва таваккалчилик бўйича таҳлилчи, унинг ишлари тасодиф, эҳтимоллик ва ноаниқлик муаммо- ларига бағишланган саналади. Сандей Таймс унинг 2007 йилда чоп этилган “Қора оққуш" асарини Иккинчи жаҳон урушидан кейинги 12 та энг таъсирли асарлардан бири деб атади. Талеб 2001 - 2018 йилларда нашр этилган ноаниқлик ҳақидаги беш жилдли фалсафий “Инкерто” иншосининг муалифидир (улардан энг машҳурлари “Қора оққуш” ва "Антифрагиле" асарларидир). У бир нечта Универ- ситетларда, шу билан бирга 2008 йил сентябр ойидан Нью-Йорк Университети Тандон муҳандислик мактабида хавф-хатар муҳандислиги йуналиши буйича таълим бериб келган. Унинг 2001 йилда нашр этилган ҳаётдаги тасодифийлик ролини етарлича баҳоламаслик ҳақидаги "Тасодиф билан алданганлар" номли асари Фортуна томонидан энг ақлли 75 асардан бири сифатида танлаб олинган.