Ўйлаб кўрадиган бўлсам, ўтмишим мен яшашни истамаган кечинмаларга тўла экан. Ва буларнинг аксариятида сенинг исминг ёзилган ... Вақтимни беҳуда сарфлаганимни англагач, қолган умримга сиғдиришим мумкин бўлган нарсалар ҳам тобора камайиб кетганини англаб етишни бошладим. Нолдан бошлаб, қаергача бора оламан, билмайман, аммо нима қилиб бўлса ҳам қалбимни сендан қутқаришим ва ҳаётимни тартибга келтиришим керак. Ва Аллоҳдан сенга доир бўлмаган, умид ва ҳузурга тўла ҳаётни сўрайман...