Мио - асл исми Бу Вилхелм Улсон бўлган йигитча. Тутинган ота-онаси бағрига сиғдирмаган болакай мўъжиза содир бўлиб, ўз отаси ҳукмронлик қиладиган юрт - Узоқ Мамлакатга бориб қолади. Бу ерда дўстлар орттиради, одамларнинг бир-бирларига бўлган меҳр-муҳаббатини кўриб, ҳайратга тушади. Отаси ҳар гал «Мио, болажоним Мио», дея эркалаганда эса дунёнинг энг бахтли болалари қаторида кўради ўзини.
Ёвуз Като эса Узоқ Мамлакатнинг энг катта душмани. Қолаверса, у шу мамлакат болаларининг кўпчилиги юрагини тошга айлантирган ва уларни ота-онасидан жудо қилган. Ёвуз Катога қарши жангга отланган Мио ўқувчи кўз ўнгида ҳақиқий қаҳрамон сифатида гавдаланади. Қўлингиздаги китоб ана шу каби саргузаштларга бой ва у илк бора ўзбек тилида нашр қилинмоқда