Мовий ўлканинг Дармон қишлоғидаги қўзиқорин йиғувчи Дило Нови ва унинг хотини Гона қиз фарзандли бўлдилар. Унга Корина деб исм қўйдилар. Улар узоқ кутган фарзандларини уста қўзиқорин терувчи қилиб тарбиялаш орзуси билан яшардилар. Аммо қизалоқ ота-онасидек меҳнатсевар эмас, аксинча, ишёқмас, дангаса бўлиб улғайди. Айнан шу феъли сабаб ўрмонда адашиб, ёвуз жодугар Гингема ва унинг темиртиш югурдаги қашқир Наркнинг тузоғига тушиб қолди.
Қизиқ, Корина қайси йўлни танлар экан: қишлоғига қайтиб, ота-онасидек, яхшилар қаторида яшашними ёки ялмоғиздек ёвузликка хизмат қилишни?