«...Салтанат мақомини асло шахсий истак- ларинг учун қўлламагин. Нафс берган сари тўймайдиган очофат ялмоғиздур, нафсингни жиловлагин. Истакларнинг сўнги бўлмас, нафс йўлига юрсанг, охири ҳалокатдур. Тўғри йўлни ҳеч қачон унутма. Саркардалар, юксак мавқеда бўлганлар, шарафли кишиларни иззат қилгин, уларни яхши кўришингни ҳар фурсатда сездир. Қўлинг очиқ бўлсин, хасис бўлмагин, ўзгаларнинг фикрини ҳурмат қил, ўзбилармонлик қилмагин. Муҳим қарор арафасида турганингда доим халқнинг не тушунганини ўрган, яъни амалиётга олгин. Зеро, миллатни эргаштирмасдан ўз билганингни амалга оширсанг, натижаси яхши бўлса-да, халққа хуш келмас. Ҳар бир кишининг ҳақ-ҳуқуқига риоя қилгил. Зеро, Оллоҳ таоло шафқатли ва раҳмдил бўлгани учун Оллоҳ ҳуқуқига қарши қилинган хатоларни афв этмоғи мумкин, аммо-лекин, қул ҳаққи банда хушҳол бўлмагунча афв этилмас...»