«Рус шеъриятининг қуёши» деб ном олган Александр Сергеевич Пушкин насрда хам, назмда хам самарали ижод қилган буюк сиймодир. У янги рус адабиётининг асосчиларидан бири сифатида рус маданияти тарихига кирди. Пушкин ўзининг йўл хотиралари, бадиҳалари, тарихий роман ва қиссалари билан насрчилик жанрига асос солди. Шоир ижодида эртаклар ҳам алоҳида ўринга эга. Унинг ижоди рус драмаси ва театри тараққиётида ҳам муҳим роль ўйнади.