«Бу шаҳарда ҳеч ким йўқ». Наҳотки? Инсон ўзига ҳамдард, ҳамфикр, сирдош тополмаганидан ўзини шу даражада ёлғиз, миллионлаб инсонлар ичида ҳеч кими йўқдек ҳис этади-ки, гўё у учун шаҳар бўм-бўш, кимсасиздек туюлади.
Shunda... Дини, ёши, миллати, дунёқараши тубдан фарқ қиладиган, саратон касалига йўлиққан ёш йигит билан суҳбатдош бўладию, ҳаёт аслида жуда гўзал, меҳрли одамлар кўп, тақдирга эътироз билдирмаслик, аксинча, ўзидаги бор неъматларни қадрлаш кераклигини, ҳар бир ишда ҳикмат борлигини англаб етади.
«Бу шаҳарда ҳеч ким йўқ?» Албатта, бор. Бу шаҳар меҳрибон инсонлар билан тўла. Ҳамманинг ёнида уни қадрлайдиган, йиқилса тиргак бўла оладиган кимдир бор. Шунчаки уни кўра билиш лозим.
Ёлғиз, қисматидан норози, аламу изтиробдан қалби исён қилаётганлар ушбу китобни ўқигач, гўё кимсасиз саҳродан оқибатли, меҳру муҳаббатли инсонларга тўла шаҳарга тушиб қолгандек ҳис қилади ўзини.