Болалик – бебошлик, деймиз. Аммо бу давр заҳматларга, машаққатларга лиммо-лим бўлса-чи? Бебошликка, шўхликларга ўрин қолармикан? Бундай боланинг қалби, дунёси катталар ҳаётига яқин бўлади. Ўзи билиб-билмай таффакури ўсиб, иродаси метин инсонга айланади.
Севимли адибимиз Худойберди Тўхтабоевнинг қайта-қайта ўқиладиган ишбу асарини сиз, азиз китобхонларга ҳадя этаётганимиздан мамнунмиз.