Зулфия - баҳор шоираси. Зулфия - қалблар шоираси. Зулфия садоқатни мадҳ этувчи дилбар шоира. Ижодкорни гўзал асарлар ёзишга ундовчи турли ҳолатлар бор. Зулфия эса юрагидаги айрилиқ азобини мисраларга тизар экан, беихтиёр ёзганларида ўзининг вафо ва ёрга садоқат туйғуларини ҳам ифода этади.
Аёлни улуғлаган, аёлни шарафлаган жуфти хотирасини абадийлаштиришни ўз бурчи деб билар экан, Зулфия бу масъулиятни бажаришнинг уддасидан чиқди:
Ҳаётда мен учун қолардинг тирик,
Қаламинг муждасин кутардим муштоқ.
Зулфия ижодига муштоқлар, Зулфия ижодини соғинганлар учун тайёрлаган туҳфамиз умид қиламизки, барчангизга манзур бўлади.